ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида 2017-йил 2-январни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши эълон қилинди.
"Фуқаролар ва республика жамоат ташкилотларининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олиб, дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда янги 2017-йил нишонланиши муносабати билан: 2017-йил 2-январ – душанба дам олиш куни деб эълон қилинсин", — дейилади хабарда.