ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. "Ўздавнефтгазинспекция" Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан нефт маҳсулотлари сотуви бўйича олиб борган ўрганиш давомида бир қатор савдо қоидалари бузилиши ҳолатларини аниқлади, деб хабар қилмоқда "Зарафшон" нашри.
Хабарда таъкидланишича, айрим шохобчаларда ёқилғидан "уриб қолиш", маҳсулот сифати бўйича ёлғон маълумот бериш ҳолатлари қайд этилган.
"Ўздавнефтгазинспекция"си томонидан нефт-газ маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркорлар ҳуқуқи ҳимоя қилинади. Шу билан бирга, мавжуд имкониятларга оёқ қўйиш ҳолларига муносиб равишда баҳо берилади.
"Текширишлар давомида юқоридаги салбий ҳолатларнинг барчасига тўсиқ қўйилди. Қоидабузарликлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун тегишли органларга юборилди", — дейилган хабарда.