ФВВ Қамчиқ довонида об-ҳаво кескин ёмонлашиши ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / СтрингерҚамчиқ довони
Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қалин туман тушиб, шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларни Қамчиқ довони ҳудудида об-ҳаво шароити кескин ёмонлашиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Вазирликнинг билдиришича, бугун, 29 декабр куни Қамчиқ довонида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати 6 даражагача совиб кетади.

"Туман натижасида кўриш даражаси 50-100 метргача ёмонлашиши мумкин, шамол тезлиги сониясига 20 метргача кучаяди", — дейилади ФВВнинг SMS орқали жўнатган хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довони орқали Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган ягона автомобил йўли ўтади. Қулай об-ҳаво шароитида Қамчиқ довони орқали суткасига 21 мингдан ортиқ машина ўтади.

Мураккаб рельеф сабабли бу ерда айниқса қишда автоҳалокатлар содир бўлиб туради. Кейинги ярим йилда бу ерда автоҳалокат оқибатида олти киши ҳалок бўлган.

Янгиликлар лентаси
0