ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Тошкентдаги “Анҳор-Локомотив” боғида ўрнатилган бош Янги йил арчаси олдида кўплаб пойтахт ва бошқа вилоятлардан келган аҳоли тўпланди.
Бу ерда улкан саҳна ўрнатилган бўлиб ундан қувноқ мусиқа ва рақслар намойиш этилди. Эрталабдан арча олдидаги майдо болалар ва катталар билан тўлиб кетди. Айтмоқчи, бу майдонда бир эмас ўнлаб Қорбобо ва Қорқизларни кўриш мумкин.