Сохта авиачипталар туфайли Домодедовада 30дан зиёд йўловчи ватанига кета олмади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишАвиачипталар
Авиачипталар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бишкек ва Ўш шаҳарларига сохта авиачипта сотишда гумонланган Қирғизистон фуқароси қўлга олинган. Бу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Россия пойтахти Москва шаҳрида Қирғизистон фуқароларига 5-8 минг рубл нархида сохта авиачипталар сотилган, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.

Нашрда берилган хабарга кўра, 200дан ортиқ одамлар ушбу фирибгарлик қурбонига айланган. "26, 27, 28, 29, 30 ва 31 декабр кунлари Москва — Бишкек ва Москва — Ўш йўналишларида амалга ошириладиган рейсларга 200дан зиёд фуқаро сохта авиачипталарни харид қилган. Фирибгарликда гумонланиб Алтинтай исмли Қирғизистон фуқароси қўлга олинган", — дейилади хабарда.

Урал авиайўллари самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга арзон авиарейслар қатнови амалга оширилади
Маълумотларга кўра, 26-декабр куни бир гуруҳ қирғизистонликлар сохта чипталар туфайли ўз ватанига қайта олмаган. Қурбонларнинг барчаси Домодедово аэропортидан ўз ватанига учиши керак бўлган.

Нашрда ёзилишича, чоршанба куни эрталаб, яна 30 киши худди шундай муаммога дуч келган.

"Ҳозирда уларнинг аризаларини полицияда рўйхатдан ўтказяпмиз. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Аниқ бўлишича, уларнинг ҳаммаси чипталарни 5-8 минг рублдан харид қилган. Алданганлар орасида "бориш-қайтиш" чипталарини олганлар ҳам борлиги маълум бўлмоқда. Одамларнинг аксарияти Янги йилни ватанида кутиб олиш истагида бўлган", — деб ёзади нашр.

Хабарларга кўра, сохта авиачипталар август ойидан бошлаб сотила бошлаган. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0