Алишер Усмонов: Ўзбекистонга инвестор сифатида таклиф қилишса - албатта бораман

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишАлишер Усмонов
Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алишер Усмонов Россия солқ резидентлигини фақат Ўзбекистон солиқ резидентлига алмаштириши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Россиялик миллиардер Алишер Усмонов "Россия 24"  телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистон ҳақида тўхталиб ўтди, РИА Новости "Россия 24"  телеканали интервьюси асосида.     

Журналист билан бўлган суҳбатда Алишер Усмонов Россия солиқ резидентлигидан чиқиш сабабларини айтиб ўтди. Хусусан, у Халқаро Қиличбозлик федерацияси раҳбари лавозимида ваколати якунланганидан кейин Россия солиқ резидентлигига қайтишини маълум қилди. ОАВда кенг тарқалган, солиқ резидентлигидан чиққиши билан боғлиқ бошқа хабарларнинг барчасини — уйдирма деди.

Алишер Усмоновнинг сўзларига кўра, у ҳозир "халқаро хизмат сафарида бўлган, Россия солиқ резиденти". Халқаро Қиличбозлик федерацияси (FIE) директори сифатида, федерация талабига кўра унинг бош офиси жойлашган мамлакатда яшашга мажбур.  

Шу билан бир вақтда, Усмонов ўз фуқаролик бурчини тўлиқ бажараётганини ва унинг хайрия харажатлари даромад солиқларидан бир неча марта кўплигини ҳам айтиб ўтди.

"Мен Россия солқ резидентлигини фақат бир мамлакат солиқ резидентлигига алмаштиришим мумкин — бу Ўзбекистон… Қиличбозлик федерациясидаги ваколатим тугаганидан кейин Россия солиқ резидентлигига қайтаман, агар туғилиб ўсган ватанимга чақириб қолишмаса", — деб қўшимча қилди Алишер Усмонов суҳбат давомида.

32:10 Мухбир: Сиз туғилиб ўсган мамлакат ҳақида гапирсак, яқинда Ўзбекистонда янги президент сайланди. Нима деб ўйлайсиз, бунинг иқтисодий ва сиёсий ривожланишига таъсири қандай бўлади?

Мен жуда ижобий деб ўйлайман… Янги сайланган президент улкан бошқариш ва давлат ишлари олиб бориш тажрибасига эга. Менимча, ҳар қандай муаммони ҳал қилиш у кишининг қўлидан келади.

Мен кўп марта айтганман, мен ўзбеклигимдан мағрурланаман. Мен Ўзбекистон менинг она ерим эканлигидан мағрурланаман. Мен ҳар доим, ҳар дақиқада, Ўзбекистон учун, Ўзбекистон раҳбарияти учун қўлимдан келган ҳама ишни қилишга тайёрман. Мен Ўзбекистон халқига ва президентига улкан муваффақиятлар тилайман.

33:20 Сиз ўзингиз ушбу мамлакатга сармоялар ҳажмини оширишни истамайсизми?

Биласизми, чақирилган жойга борсанг яхши. Мен ҳар доим мени таклиф қилишган жойга бораман. Унгача эса — фақат қўлимдан келган ёрдамни бериб туришим мумкин. Мен албатта сармоя қилишни истайман, шундай режаларим бор. Ҳеч бўлмаса Москвадагидек хайрия фонди очиш истагим бор. Буни албатта амалга оширишим керак. Мен бунинг учун рухсат сўрашга қарор қилганман.

34:01 Иқтисодга сармоя киритишни истамайсизми?

Бу бутунлай бошқа мавзу, алоҳида ҳисоб-китоб талаб қиладиган ишлар, лекин, мен доимо тайёрман.

Тўлиқ интервью билан қўйида танишинингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, келиб чиқиши Ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов дунёда муваффақиятли сармоядор сифатида танилган. Усмонов бир неча бор Россиянинг энг бой фуқароси бўлган, дунёнинг энг бор фуқаролар рўйхатига киритилган эди. Охирги бир неча йил давомида Усмонов Россиянинг энг саховатли кишиси унвонига ҳам сазовор бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0