Ўҳў! Етти куннинг энг муҳим 7 хабари

Oбуна бўлиш
2016 йилнинг сўнгги ойи сўнгги ҳафтаси ҳам якунига етиш арафасида. Шиддат билан ўтаётган ҳар бир кунимиз ҳайратга солувчи бирор хабар билан ёдда қолмоқда. Хўш, декабрнинг ўтган ҳафтаси бизни қандай хабарлар ҳайратга солди?

1. Нархи икки бараварга арзонлашадиган намунавий уйлар

Ўтган ҳафтада ўзбекистонликларнинг хурсандчилигига сабаб бўладиган энг қувончли хабар бу намунавий уйларнинг нархи ҳозиргидан икки бараварга арзонлашиши бўлди. "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси вакилининг айтишича, агарда 2016 йилда уч хонали ёки беш хонали намунавий уйларнинг нархи 175 миллиондан 214 миллион сўмгачани ташкил этган бўлса, янги намунадаги уйларнинг нархи 85 миллиондан 170 миллион сўмгача бўлади.

Бу уйлар учун ипотека кредитлари 15 йилга уч йиллик имтиёзли муддат билан ва дастлабки беш йил давомида 7%лик фоиз ставкаси билан берилади. Кейинги йилларда фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайди. Бу уйларни сотиб олиш учун дастлабки тўлов 15%ни ташкил этади.
Замонавий, шинам ва қулай, асосийси, нархи кишини сескантирмайдиган уйларни сотиб олиш ҳаммага насиб этишини тилаймиз.

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишЎзбекистонда намунавий уйлар нархи икки бараварга арзонлашади
Cтроительство домов по типовому проекту - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда намунавий уйлар нархи икки бараварга арзонлашади
2. Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи

Ўтган ҳафтанинг энг муҳим янгиликларидан бири, бу Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи бўлди. Расмий ташриф билан Самарқандга келган Қирғизистон президенти Ҳазрати Хизр мажмуига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Шундан сўнг, Қирғизистон президенти Ўзбекистоннинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев билан икки мамлакат ўртасидаги масалалар юзасидан музокара ўтказди. Музокараларда икки давлат раҳбарлари сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва иқтисодий муносабатларни кенгайтириш масалаларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик қатор муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Атамбаев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомашиналарга қизиқиш билдирди. Шавкат Мирзиёев эса ўзи ҳам дам олиш кунлари айнан ўзбек автомобилидан фойдаланишини айтди.

© Пресс-служба президента КыргызстанаАлмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи
Президенты Узбекистана и Кыргызстана Шавкат Мирзиёев и Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга ташрифи
3. Россия Мудофаа вазирлигининг самолёти Қора денгизга қулаб тушди

Ўтган жума куни жаҳон афкор оммасини ларзага солган хабар тарқалди. Россия Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган, эрталаб радарлардан йўқолиб қолган Ту-154 самолёти ҳалокатга учрагани маълум бўлди. Россиядан Сурияга йўл олган самолёт бортида 92 йўловчи бўлиб, улар орасида Александров номли оркестр артистлари, 9 нафар журналист ва 8 экипаж аъзоси бор эди.Ҳалокатда ҳеч ким омон қолмагани маълум бўлди. Қидирув операциялари чоғида самолётнинг қора қутилари денгиз тубидан тортиб олиниб, улардаги ёзувларни ўрганиш учун Москвага жўнатилди. Самолёт ҳалокати билан боғлиқ дастлабки тафсилот ҳам пайдо бўлди.

© Sputnik / Юрий Стрелец / Медиабанкка ўтишСочидан парвоз қилган Ту-154 самолёти ҳалокатга учради
Самолет Ту-154М, аварийно севший в Коми, отремонтирован в Самаре - Sputnik Ўзбекистон
Сочидан парвоз қилган Ту-154 самолёти ҳалокатга учради
4. Ўзбек армиясига чақирув янги қоидалар асосида ўтади

Эндиликда ўзбек армияси сафидан ўрин олиш учун хизматга чақирилаётган ёшлар мамлакат тарихи, математика, она тили ва адабиётидан тест топшириқларини ечишлари керак бўлади.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича синовлар 25 сентябрдан келгуси йилнинг 15 январигача мудофаа органлари томонидан, уларнинг билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари эса 10 октябрдан келгуси йилнинг 15 январигача Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Танлов иштирокчилари тест топшириқларини бажариб бўлишгач, Давлат тест маркази уларнинг жавоблари асосида ўртача баллни чиқаради ва бу армия сафидан ўрин олишнинг ўзига хос планкаси сифатида хизмат қилади. Ўрта баллдан юқори балл олганлар хизматга рўйхатдан ўтказилади.

Янги тартиб Марказий Осиёда энг қудратли деб тан олинган Ўзбекистон армиясининг янада такомиллашишига хизмат қилади деб ишонамиз.

© ИА "Жахон"Армияга янгича тартиб асосида қабул қилинади
Военнослужащие армии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Армияга янгича тартиб асосида қабул қилинади
5. Тошкент вилоятида яширин қиморхона топилди

Милиция ходимининг қиморхона ташкил этганини эшитганмисиз? Афсуски, шунақаси ҳам бўларкан. Тошкент вилояти ҳудудида Ўзбекистон МХХ ходимлари томонидан яширин қиморхона ташкил қилган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди. Хабарга кўра, қиморхона ташкил этилган уй эгаси милиция сержанти, ИИВ Қўриқлаш бўлинмаси комендатураси ходими бўлиб, ўтказилган махсус операция давомида ушбу уйда Тошкент вилоятининг 21 нафар фуқароси қўлга олинди. Улар орасида олдин бир неча марта судланган фуқаролар ҳам бор.

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишТошкент вилоятида яширин қиморхона фаолиятига чек қўйилди
Спортивный покер в школе покера PokerMoscow - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида яширин қиморхона фаолиятига чек қўйилди
6. "ИД" "Россиянинг отиб ўлдириладиган дипломатлари рўйхати"ни эълон қилди

Маълумки, 19 декабр куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов террорчи томонидан отиб ўлдирилганди.
Мазкур фожиадан кейин эндигина ўзига келаётган дипломатлар навбатдаги хабарга дуч келишди.

Сўнгги хабарларга кўра, "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Россиянинг хорижда жойлашган дипломатик ваколатхоналарига ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Шу боис, Россия Федерация Кенгаши вице-спикери Ильяс Умаханов хориждаги ваколатхоналар хавфсизлигини кучайтиришга чақирди. "Айни вақтда "ИД" ва бошқа террорчилик уюшмалари "отувга ҳукм қилинган дипломатлар рўйхатини" тайёрлашаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бундай тажриба ўз вақтида Кавказда бошимиздан ўтган. Балки бу хабар ҳақиқатдан йироқдир, аммо мен халқаро ва мудофаа қўмиталарига бизнинг дипломатик ваколатхоналаримиз, ваколатхоналар ходимлари ва уларнинг оила-аъзолари хавфсизлигини кучайтириш бўйича протокол топшириғини беришни таклиф қиламан", деб айтган Умаханов Россия Федерацияси кенгаши мажлисида.

7. Раҳмон Ўзбекистон билан муносабатлар яхшиланишини қўллаб-қувватлайди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимов Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Суҳбат чоғида Эмомали Раҳмон "Тожикистон темир йўл участкаларини тиклаш, темир йўлда юк ташиш тарифларини пасайтириш, электр энергияси импорт ва экспортини қайта йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, виза тизимини бекор қилиш ва соддалаштириш ҳамда чегара масалалари борасидаги муносабатларни яхшилаш тарафдори" эканлигини билдирди.

Томонлар иқтисодиёт, савдо, транспорт ва коммуникация, сув, энергетика, маданият, чегаралар муҳофазаси бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар ҳамда мазкур соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш борасида ўз таклифларини билдирдилар. Учрашув давомида минтақа ва жаҳондаги ҳарбий-сиёсий вазият, терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашни кучайтириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

© официальная страница пресс-службы президента РТ / Медиабанкка ўтишРустам Азимов Тожикистонга расмий ташриф билан келди
Встреча Эмомали Рахмона с премьер-министром Узбекистана Рустамом Азимовым - Sputnik Ўзбекистон
Рустам Азимов Тожикистонга расмий ташриф билан келди

 

Янгиликлар лентаси
0