ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Филиппин президенти Родриго Дутерте БМТни ёқиб юбориш билан таҳдид қилди, деб хабар беради Sputnik Молдова РИА Новостига асосланиб.
"Сиз БМТга шикоят қилишингиз мумкин, мен эса БМТга ўт қўяман, агар истасангиз. Агар Америкага борсам, БМТни ёқиб юбораман", — деди Дутерте.
Илгарироқ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн Дутертенинг илгари қотиллик қилгани ҳақидаги сўзларидан сўнг Филиппин ҳукуматини текширув ўтказишга чақирганди. Шундан сўнг Дутерте уни "аҳмоқ" деб атаганди.
БМТнинг маълумот беришича, Дутерте ҳокимият тепасига келган кундан бошлаб мамлакатда наркотик моддалар олди-сотдисида гумон қилинган 6 мингдан ортиқ киши ўлдириб юборилган.