КХШТ ва ЕОИИ президентларининг Санкт-Петербургда учрашуви

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишПетропавловская крепость
Петропавловская крепость - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Санкт-Петербургда КХШТ ва ЕОИИ малакатлари раҳбарлари яъни Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия президентларининг учрашуви бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Бугун Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган КХШТ ва ЕОИИ Олий кенгаши (ЕООК) саммитларида иштирок этади,  деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.

“ЕООКучрашуви давомида Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия раҳбарлари ЕОИИнинг икки йиллик фаолияти натижаларини қайд килишади ва ташкилотнинг келажакда ривожланиш йўналишларини белгилаб олишади. Саммитнинг асосий мавзуси – ЕОИИнинг Божхона кодексини имзолаш бўлади”, — деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.

Саммитда, шунингдек бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиш режалаштирилган. Улар Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳудудида ягона маҳсулотлар ва хизматлар

Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров КХШТ мамлакатлари элчилари билан учрашди
бозори ташкил қилишга қаратилган. Ташкилот раҳбарлари иттифоқнинг 2017 йилги фаолиятининг асосий йўналишларини ҳамда, иттифоқ ва унинг муҳим савдо-иқтисодий ҳамкорлари орасидаги мунособатларнинг муҳим жиҳатларини белгилаб олишлари керак.

Матбуот хизмати хабарига кўра, КХШТ саммити доирасида Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон раҳбарлари ташкилотнинг кундалик фаолиятини таъминлаш ва иттифоқчилик муносабатларининг муҳим жиҳатларини муҳокамам қилишади.  Шунингдек, глобал ва регионал воқеалар кундалиги бўйича, жумладан халқаро террорчилик, экстремизм, ноқонуний қурол-яроғ савдосига қарши кураш борасида ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

Остона — Сурия музокаралари ўтказиш учун янги майдон

Бироз олдин, Владимир Путин, Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласи бўйича Туркия раҳбари Тоййип Эрдўғон билан Остонада музокаралар ўтказиш ҳақида келишиб олганинии хабар берган эди. Ушбу музокаралар, Россия  президенти фикрига кўра, Женева музокараларининг давоми бўлиб уларни тўлдириши мумкин. Ушбу таклифга Қозоғистон президенти Назарбаев ҳам рози бўлган эди.

Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Сурия мухолифати ва "Ал-Қоида" бирлашмоқчи

ОАВ хабарига кўра Остонадаги музокараларда Сурия ҳукумати ва қуролланган мухолифат вакиллари иштирок этади. Сурия мухолифати томонидан Ар-Риёдда ташкил этилган “Музокаралар Олий қўмитаси” вакиллари иштирок этиши назарда тутилмаган. Остона музокараларининг аниқ санаси ҳозирча белгилангани йўқ.   

Россия, Қозоғистон ва Туркия раҳбарлари орасидаги Остона музокаралари ташкил қилиш борасида дастлабки муҳокама телефон орқали якшанба куни бўлиб ўтди.

Россия – Қозоғистон муносабатлари

Маълумки, ушбу икки давлат муносабатлари бир-бирига чамбарчас боғлиқ. 2016 йил давомида икки давлат раҳбарлари беш марта учрашишган эди. Бугунги учрашув эса олтинчиси бўлиши керак.

Александр Сажнов - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: ўзбек бизнеси ЕОИИ билан муносабатларни изга солиши мумкин

Россия Қозоғистон ҳамкорлигининг асосини ёнилғи-энергетика мажмуаси ташкил қилади. Икки мамлакат энергетика соҳаси ёнма-ён ҳамкорлик қилмоқда. Атом энергетикаси соҳасида Қозоғистондаги уран конлардан биргаликда фойдаланилмоқда. Нефт-газ соҳасида Қозоғистон нефти Россия ҳудуди орқали экспорт қилинмоқда. Қозоғистон газини сотиб олиш, Каспий денгизидаги лойиҳалар маркетинг ва экспорт масалалари ҳам Россия билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Ундан ташқари космос соҳасида ҳам ҳамкорлик давом этмоқда: Россия Қозоғистондан “Байконур” космодромини ижара муддатини 2050 йилга қадар узайтирди.

Янгиликлар лентаси
0