ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин КХШТ мамлакатлари раҳбарларига Сурия тинчлик ўрнатиш масалалари ҳамда Афғонистондаги вазият ҳақида маълумот берди, деб хабар қилди журналистларга КХШТ бош котиби Николай Бордюжа.
“Афғонистондаги вазият алоҳида диққат ва синчиковлик билан ўрганиб чиқилди. Афғон-тожик чегарасидаги аҳволнинг ёмонлашувига қарши Тожикистонга биргаликда бериладиган ёрдам чоралари диққат марказида бўлди”, — деди Бордюжа.
Бордюжа айтишига қараганда, саммит давомида ҳарбий-сиёсий вазиятга катта эътибор қаратилган. КХШТ мамлакатлари раҳбарлари, янги пайдо бўлган хавфларни аниқлаб, уларга қарши биргаликда кўриладиган чоралари ишлаб чиқишга қарор қилишган.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Владимир Путин, Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласи бўйича Туркия раҳбари Тоййип Эрдўғон билан Остонада музокаралар ўтказиш ҳақида келишиб олганинии хабар берган эдик.
Россия президенти фикрига кўра, ушбу музокаралар, Женева музокараларининг давоми бўлиб, уларни тўлдириши мумкин. Қозоғистон президенти Назарбаев ҳам ушбу таклифга рози бўлган эди. Россия, Қозоғистон ва Туркия раҳбарлари орасида Остона музокаралари ташкил қилиш борасидаги дастлабки муҳокама якшанба куни телефон орқали бўлиб ўтди.