ЕОИИда умумий электр энергия ва транспорт хизматлари бозори ташкил қилинади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишЕОИИ Олий кенгаши Санкт-Петербургдаги учрашуви
ЕОИИ Олий кенгаши Санкт-Петербургдаги учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги учрашувда ЕОИИ мамлакатлари раҳбарлари иттифоқ ичида умумий электр энергия ва транспорт хизматлари бозори ташкил қилиш ҳақида ҳужжатни тасдиқлашди.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Евроосиё Иқтисодий иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари Иттифоқ ҳудудида умумий транспорт хизматлари бозори ва умумий электр энергияси бозори ташкил қилиш ҳақидаги ҳужжатларни тасдиқлашди, деб хабар қилди ЕОИИ Иқтисодий комиссияси вакили Тигран Саркисян.

“Умумий электр энергияси бозори ташкил қилиш ҳақидаги ҳужжатлар тасдиқланди. Ушбу дастур мамлакатлар орасида энергия сотиш бўйича муносабатларни эркинлаштиради. Бунинг учун миллий субъектлар ўзаро савдо қилиш имконига эга бўлган махсус савдо майдончаси яратилади. Ҳужжатда ушбу механизм батафсил  айтиб ўтилган”, — деди комиссия вакили.

“Шунингдек, умумий транспорт хизматлари бозори ташкил қилиш ҳақидаги ҳужжатлар тасдиқланди. Ушбу ҳужжат ҳам давлатлараро муносабатларни либераллаштиришга ва миллий субъектлар учун бир хил шароитлар яратишга қаратилган. Бу рақобатни кучайтириб, натижада соҳадаги умумий ҳолатни яхшилайди”, — деб қўшимча қилди Саркисян.

ЕОИИ Иқтисодий комиссияси вакили айтишига қараганда, саммитда турли соҳаларга таалуқли 25та турли масалалар кўриб чиқилган. Улар орасида ташқи ва ички савдога оид масалалар ҳам бор.

 

Янгиликлар лентаси
0