ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Шахси номаълум қолишини истаган эксперт Sputnik Тожикистонга мазкур сафарнинг қолдирилганидан турли миш-миш ва уйдирмалар чиқармаслик кераклигини айтди.
"Биринчидан, Тожикистон президенти Петербургда, КХШТ мамлакатлари раҳбарлари саммитида, усиз музокаралар самарали бўлмайди. Бундан ташқари, томонлар имзолашни мўлжаллаган келишувларни янада аниқлаштириб олиш учун яна бир кун вақт керак бўлиши мумкин", — деди сиёсатшунос.
Эслатиб ўтамиз, бугун Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтиши ва унда иқтисодий ҳамкорлик масаласи муҳокама қилиниши лозим эди.
Томонлар виза тартибини бекор қилиш ёки енгиллаштириш, транспорт қатновини тиклаш ва Тожикистонда Ravon автомобиллари савдоси бўйича ҳужжатлар имзолашлари кутилганди.
Ҳозирча Эмомали Раҳмон Рустам Азимов бошчилигидаги делегацияни 28 декабр куни қабул қилиши мумкинлиги маълум.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ экспертлар Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар билан муносабатлар яхшиланаётганлиги сезилганлигини маълум қилишганди.
Бу ҳақда, хусусан, Сиёсий тадқиқотлар институти МДҲ давлатлари бўлими раҳбари Алексей Бичков ҳам айтиб ўтганди. Унинг айтишича, Шавкат Мирзиёев — ҳаракатчан раҳбар. "Ўзбекистон учун Мирзиёев — Россия учун Александр II кабидир. У ўз мамлакатини Марказий Осиёдаги энг ривожланган мамлакатга айлантира олади", — деган эксперт.