Путин 26 декабрни мотам куни деб эълон қилди

Oбуна бўлиш
Россия президенти Қора денгиз фожеасида қурбон бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, воқеа жиддий текширилишини ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Россия президенти Қора денгиз фожеасида қурбон бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, воқеа жиддий текширилишини ваъда берди.

«Авваломбор Қора денгиз фожеаси қурбонлари яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Фожеа сабалари синчиклаб ўрганиб чиқилади ва жабрланганлар оилаларини қўллаб-қувватлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Эртага умумхалқ мотам куни деб эълон қилинади”, — деди Россия президенти журналистларга.

25 декабр Сочи аэропортидан Сурия томон йўл олган Ту-154 самолёти Қора денгиз устида ҳалокатга учради. Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, самолётда бўлган 92 кишининг барчаси қурбон бўлган. Улардан 64 киши Александров номли ҳарбий ансамбл артистлари, тўққиз нафар тележурналистлар, машҳур кўнгилли врач Елизавета Глинка (Доктор Лиза), икки нафар давлат хизматчилари ва саккиз экипаж аъзолари бўлишган.

Янгиликлар лентаси
0