Ўзбекистон омбудсмени интернет-қабулхона очди

© findaкомпьютер фойдаланувчиси
компьютер фойдаланувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбари - омбудсмен, интернет қабулхона очди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Омбудсмен интернет қабулхонаси Республикада инсон ҳуқуқлари буилиш ҳолатлари ҳақида шикоятларни ombudsman.uz  саҳифаси орқали қабул қилиши мумки.

Омбудсмен интернет қабулхонаси Ўзбекистон ёки чет мамалкат фуқароларидан ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан аризалар қабул қилиши мумкин.

Шунингдек, интернет-қабулхона нодавлат нотижорат ташкилотлардан маълум бир инсон ёки бир гурҳ фуқаролар ҳуқуқлари бузилиши ҳақида, уларнинг розилиги билан ёзилган, аризаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Аризалар инсон ҳуқуқлари бузилган вақтдан бошлаб бир йил давомида ёки ҳуқуқлар бузилган маълум бўлганидан кейин бир йил давомида қабул қилади.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи раҳбар қуйидаги тур аризаларни қабул қилмайди: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига йўналтирилмаган аризларни; судлар фаолиятига таалуқли бўлган шикоятларни; имзосиз шикоятларни.

Ўзбекистонда интернет-қабулхонлар очиш анъанасини, ушбу йилнинг 24 сентябрида Ўзбекистон бош вазири  Шавкат Мирзиёев бошлаб берган эди. Ушбу тажриба ўта самарали бўлиб, 2 ой давомида қабулхонага 218 минг дона ариза келиб тушган эди.  Шундан кейин президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир туманда Халқ интернет қабулхоналарини очишни таклиф қилган эди.   

Янгиликлар лентаси
0