ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Бугун Навоий вилояти халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.
Президент маслаҳатига кўра Навоий вилояти ҳокими лавозимига Сенатнинг Бюджет ва Иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Қобул Турсунов тайинланди. Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Эркинжон Турдимов эса 16 декар куни Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган эди.
Ўзбекистон президенти ўз нутқида айтилишига кўра, мустақиллик йилларида Навоий вилоятининг барча соҳаларида улкан ислоҳотлар амалга оширилган, янги иншоотлар, ижтимоий объактлар ва турар жойлар қурилган. Шунингдек вилоятда автойўллар тизимини ривожлантириш учун улкан ишлар амалга оширилган.
Охирги 5 йил давомида ҳудудий ЯИМ миқдори 30,3 % ўсиш намойиш қилган, саноат корхоналари сони 1040тадан 1475тага, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот хили 130тадан 300тага еткизилган.
Шунга қарамасдан айни дамда, долзарб бўлган муҳим масалалар ҳам бор. Хусусан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаси жиддий этибор талаб қиладиган ҳолатда.