ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси Янги йил байрами кунларида ўз фуқароларини огоҳ бўлишга даъват қилиб, хавфсизлик нуқтаи-назаридан уларни оммавий тадбирларга бормасликка ҳамда жамоат жойларидан узоқроқ юришга чақирмоқда, деб хабар қилган РИА Новости.
Америкаликларга жамоат жойларидан узоқроқ юриш, айниқса, чет элликлар тўпланадиган ҳудудларга бормаслик тавсия этилган.
Охирги икки ҳафта давомида Туркияда иккита йирик теракт содир этилди (Истанбул ва Кайсерида). Бу портлашлар учун жавобгарликни "Қурдистон озод лочинлари" радикал гуруҳи ўз бўйнига олган. Миналаштирилган автомобиллар портлаши оқибатида 58 киши ҳалок бўлган.
Душанба куни Анқарада "Россия Калининграддан то Камчаткага қадар сайёҳ нигоҳида" фотокўргазмаси очилиш маросимида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов отиб ўлдирилди. Туркия ҳукумати маълумотларига кўра, қотил — полиция ходими Мевлют Мерт Алтинташ — куч ишлатиш ходимлари томонидан йўқ қилинган.