ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. 2016 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошқарди, деб хабар қилмоқда МСК матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 16-Пахтаобод сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати А.Ғофуровнинг депутатлик ваколати берган аризасига биноан муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди", дейилган хабар матнида.