Атамбаев бугун Ўзбекистон президенти Мирзиёев билан учрашади

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишҚирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади ва Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев шанба куни Ўзбекистонга уюштирадиган ишчи ташрифи давомида Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, мамлакатнинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.

"Алмазбек Атамбаев 24 декабр куни Ўзбекистонга уюштирадиган ишчи ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Учрашув давомида икки давлат раҳбарлари икки томонлама масалаларни муҳокама этишни режалаштиришган", — дея таъкидлаган РИА Новостига Қирғизистон президенти маъмуриятидаги манба.

Қирғизистон раҳбари девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сапар Исоқовнинг журналистларга маълум қилишича, Атамбаев Шавкат Мирзиёев томонидан Президент сифатида қабул қилинадиган биринчи хориж давлат етакчиси бўлади.

Юқори Норин каскад ГЭС қурилиш базаси - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистонни ГЭС қуришга чақирди
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланганидан сўнг, расмий Тошкент ва Бишкек муносабатларида илиқлашув рўй берган эди.

Сентябр ойи бошида Ўзбекистон томон Қирғизистоннинг учта йирик вилоятидан делегация аъзоларини Андижонга таклиф қилди, натижада, 1 октябр куни Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Мухамметкалим Абулгазиев бошчилигидаги расмий делегация Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятига дўстона ташриф уюштирди. Бу аксарият одамлар томонидан тарихий воқеа сифатида қабул қилинди.

"Кейинги 11 йилда биринчи марта Қирғизистон раҳбарлари, маданият, санъат ва спорт арбобларидан иборат 130 кишилик делегация Ўзбекистонга сафар қилди. Тошкент ташаббуси билан ўтказилган тадбирга Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Адҳам Икромов мезбонлик қилди. Учрашувда томонлар икки давлат муносабатларини яхшилаш тўғрисидаги меморандумни имзолади", — деб фикр билдирган эди Спутник Қирғизистон муаллифларидан бири — Эсен Шишкараев.

Сал вақт ўтиб, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов бошчилигидаги расмий делегация Қирғизистоннинг жанубий пойтахтига жавоб ташрифини уюштирган эди.

Янгиликлар лентаси
0