ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. 2017-йилнинг 20 январ санасида Трамп қасамёд қилади. Ушбу муносабат билан ўтказиладиган тантанали маросимда. у машҳур чеҳраларни эмас, балки оддий халқни кўришни хоҳлаётганини маълум қилган, деб хабар берган РИА Новости ахборот агентлиги.
""А" рўйхатидагилар деб аталгувчи машҳурларнинг ҳаммаси менинг инаугурациямга чипта олишни хоҳламоқда, аммо улар Хиллари Клинтон учун нима қилди? Ҳеч нима! Мен эса одамларни кўришни хоҳлайман", — деб ёзган миллиардер ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
The so-called "A" list celebrities are all wanting tixs to the inauguration, but look what they did for Hillary, NOTHING. I want the PEOPLE!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 23 декабря 2016 г.
Бу билан Трамп АҚШда бўлиб ўтган президент сайловларида машҳурларнинг аксарияти Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаганини, аммо Демократик партиядан Америка президентлигига номзодга бу "қўллаш" фойда бермаганига писанда қилди.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 8 ноябр куни АҚШда бўлиб ўтган президент сайловларида ғолибликни қўлга киритган эди.