ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия ва Тожикистон Транспорт вазирлиги вакилларининг Москва шаҳрида ўтказилган музокаралари муваффақиятсиз якунланди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон.
Тожикистоннинг бу ҳаракатига жавобан Россия "Сомон Эйр" авиакомпаниясига Россия шаҳарларига парвозларни амалга оширишни таъқиқлади. Аммо ушбу таъқиқ Москва ва Санкт-петербург шаҳарларига амал қилмайди.
Спутник Тожикистон хабарига кўра, бугун Тожикистон Траспорт вазирлигининг бир гуруҳ делегацияси Москвага ташриф буюрган. Улар Москва томонга ушбу низода ўз позицияларини тушунтирмоқчи, деб ёзган нашр.
Илгарироқ, агар Тожикистон "Ямал"га авиарейсларни амалга оширишга рухсат бермаса, Россия 22 декабрдан бошлаб "Сомон Эйр"га ўз шаҳарларига авиапарвозларни амалга оширишни таъқиқлаши ҳақида хабар берилган эди.
Маълумотларга кўра, 22 декабрга ўтар кечаси ушбу таъқиқ ўз кучига кириши керак эди, аммо Тожикистон ҳукумати "Ямал" чипта харид қилган йўловчиларни мамлакатга етказиши учун компанияга битта рейсни амалга оширишга рухсат берган.
"Бугун оқшомга қадар, балки эрта эрталабгача парвозларга қўйилган таъқиқ, эҳтимол, олиб ташланар. Ахир бундан ўз ватанига қайтиш имконидан маҳрум бўлган юз минглаб мигрантлар зарар кўрмоқда", — деб ёзади нашр.
Айни вақтда Тожикистондан Россияга фақат битта компания парвозларни амалга оширмоқда — бу "Тожик Эйр" давлат авиакомпанияси.