Путинга Россиядаги энг шов-шувли коррупцияга оид ҳодисалар ҳақида савол берилди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президентининг 12 матбуот-анжумани
Россия президентининг 12 матбуот-анжумани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Президенти 12 бор катта матбуот-анжуманини ўтказмоқда

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Путинга берилган навбатдаги савол коррупцияга қарши кураш борасида бўлди.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин ФХХ, ИИВ ва Мудофаа вазирлигидан бир неча раҳбарни ишдан ҳайдади
"Эхо Москвы" радиоси журналисти Россия президентига Улюкаевнинг ишдан четлатилиши ҳамда Борис Немцов ўлдирилиши юзасидан бораётган тергов ишларини кузатасизми, дея савол берди.

Путин журналистга барча шов-шувли ишларни диққат билан кузатишини айтди.

Шунингдек, Улюкаев "ишончни йўқотгани учун ва унинг айбларини исботлаш учун далиллар етарли эканлигини" қўшимча қилди.

"Судга қадар олдиндан хулоса қилиш мақсадга мувофиқ эмас, бунинг устига зарарли", — деб таъкидлади Путин.

Эслатиб ўтамиз, Путиннинг бу йилги катта матбуот-анжуманига 1437 нафар журналист аккредитация қилинган.

Янгиликлар лентаси
0