ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. The Wall Street Journal журналисти Владимир Путинга келгуси йилда муддатдан олдинги президент сайловлари ўтказиладими, дея савол берди.
Россия президенти мухбирнинг саволига савол билан жавоб қайтарди.
"Қайси мамлакатда?", — деди Путин.
Залда кулги кўтарилди.
Путин шу ерда Россия ҳар қандай тажовузкордан кучлироқ эканлигини яна бир бор эслатиб ўтди.
"Россия янги сувости кемаларини ва самолётларни қурмоқда", деди Путин.
"Ҳа, тўғри, АҚШнинг қурол-аслаҳаси кўпроқ бўлиши мумкин, Россия бу борада гаров боғламайди. Лекин шундай бўлса-да, Россия ҳар қандай тажовузкордан кучлироқ", — дея қайд этди Россия етакчиси.
Шундан сўнг, АҚШ Давлат Департеманти нега ўз армияси билан мақтанишга тушганини тушунмаётганини айтди.
"Россия ким кучли мавзусида ҳеч ким билан суришмаган эди", — деб айтди Путин.