ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ливиянинг Afriqiyah Airways авиакомпаниясига қарашли бортида 118 киши бўлган самолёт гаровга олинган бўлиши мумкин, ҳозирда ҳаво кемаси Мальтага қўнган, деб хабар берди РИА Новости Рейтер агентлигига асосланиб.
Хабарга кўра, икки киши самолётни портлатиш билан таҳдид қилишган, уларнинг талаби ҳозирча номаълум. Бошқа хабарга кўра, бортда бир нафар қуролли шахс бўлиб, агарда талаблари бажарилса, йўловчиларни қўйиб юборишини айтмоқда.
Мальта бош вазири Жозеф Мускат ўзининг Twitterдаги расмий саҳифасида Ливия самолёти олиб қочилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабардор қилинганини билдирган.