Бугун бутун дунё мусулмонлари Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган кунини нишонламоқда

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишМадина шаҳри
Мадина шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мусулмонлар анъанасига кўра, ушбу сана Ой тақвимининг учинчи ойи Роби ал-аввалнинг 12-кунида нишонланади. У ислом динида энг улуғланадиган ойлардан бири ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Бутун дунё мусулмонлари бугун, 23-декабр куни Мавлидун-Набий, яъни Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг туғилган кунини нишонламоқда, деб хабар қилган Islam Today нашри.

Мусулмонлар анъанасига кўра, ушбу сана Ой тақвимининг учинчи ойи Роби ал-аввалнинг 12-кунида нишонланади. У ислом динида энг улуғланадиган ойлардан бири ҳисобланади.

Таъкидланишича, Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг туғилган куни Роби ал-аввал ойининг биринчи куниданоқ нишонлана бошлайди. Бу ойда уйга меҳмон чақириш, қариндошларга совғалар улашиш, шунингдек, хайрия билан шуғулланиш ва эҳтиёжманд кишиларга ёрдам бериш одат бўлиб ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0