ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ливиянинг Afriqiyah Airways самолётини гаровга олганлар таслим бўлишди, деб хабар берди РИА Новости Мальта бош вазири Жозеф Мускатга асосланиб.
"Гаровга олганлар таслим бўлишди, улар тинтув қилинди ва соқчилар назоратига олинди", — деб ёзди у ўзининг Twitterдаги саҳифасида.
Мускат экипажнинг сўнгги аъзолари жиноятчилар билан биргаликда самолётни тарк этишганини ёзган.
Маълумотларга асосан, 109 нафар йўловчи самолётни тарк этган. Самолётда жами 118 киши – 111 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлганлиги айтилмоқда.
Хабарларга кўра, самолётни олиб қочганлар Ливиянинг собиқ етакчиси Муамар Каддафийнинг ўғли Сайф ал-Исломнинг турмадан озод қилинишини талаб қилишган.