ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра Жиззах вилоятига ҳоким тайинланди.
"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ Улуғбек Йўлдошевич Узоқов Жиззах вилоятининг ҳокими лавозимига тайинлансин", дейилади фармонда.
У собиқ ҳоким Сайфиддин Умарович Исмоиловнинг ўрнига ушбу лавозимга тайинланди. Сайфиддин Исмоилов Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ ўтган ҳафтада Ўзбекистондаги қатор вилоятларда ҳокимлар тайинланганди.