ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, компания бошқарув раислигига янги раҳбар тайинланди.
Хабарга кўра, "Ўзтрансгаз" АК бошқарув раиси бўлиб ишлаган Маҳмудов Шукурулло Насимхонович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси бошқарувига Шоисматов Эргаш Раҳматуллаевич янги раис этиб тайинланган.
"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси республиканинг бутун ҳудудларини қамраб оладиган 13027,1 минг км магистрал газ қувурларидан фойдаланади ва қўшни давлатлар – Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон газ транспорт тизимига чиқишларга эга.
Компаниянинг 2012-2017 йиллар учун режаларидан магистрал газ қувурлари объектлари ва газ тақсимлаш тармоқлари қурилиши, қайта тузилиши, замонавийлаштирилиши (модернизацияланиши) ва техник жиҳатдан қайта таъминланиши бўйича ишларни янада кенгайтириш ўрин олган.