ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Кеча Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида, “Соғлом она ва бола йили доирасида “Ширинтон болажон” фото танловининг якуний босқичи бошланди, деб хабар қилмоқда "Камолот" ёшлар ҳаракати.
“Ширинтой болажон” фотосуратлар онлайн танлови Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилди. Танлов икки босқичда бўлиб ўтди.
Биринчи босқичда, ота-оналар ёки профессионал фотосуратчилар 0-14 ёшли болалар фото суратларини танловнинг Facebook ва Instagrammдаги саҳифаларида омма эътибори учун жойлаштиришди. Мақсад – имкон қадар кўп “лайк” олиш.
11 декабрда якунланган биринчи босқичда 1020 киши иштирок этди. Уларнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқлар орқали 200 минг киши томоша қилган. Биринчи босқич якунларига кўра энг кўп овоз олган 20та фотосурат танлаб олинган.
Иккинчи босқичда, танлаб олинган фотосуратлар ёрдамида Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида уч кунлик фотокўргазма ташкил этилди. Кўргазмага келган болажонлар ва уларнинг ота-оналарини фойдали ва қизиқарли семинарлар, мастер-класслар кутмоқда.
Танлов ғолибини кўргазмада тақдим этилган фотосуратлар ичидан ҳакамлар ҳайъати танлаб олади. Натижалар 23 декабрь куни эълон қилинади.
Фотоконкурс ташкил қилишда давлат ва жомат ташкилотларидан ташқари, ёш болалар учуш маҳсулот ишлаб чиқарадиган, бир неча хусусий корхоналар ҳам ҳомийлик қилишди.
Бугунги фотолентамизда эътиборингизга биринчи босқичда энг кўп воз тўплаган 20та фотосуратни намойиш қиламиз.