ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида 2016йил давомида можаролар сони икки баравар камайди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Қирғизистон Чегара хизматига асосан.
Маълумотларга кўра Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида 2016 йил давомида 12та можаро юзберган. 2015 йилда 22 можаро содир бўлган эди. Кўриб турганингиздек, бу йилги тўқнашувлар сони салкам икки баравар кам.
Бундан бироз олдин, Қирғизистон Чегарани қўриқлаш хизмати раҳбари Мирбек Касымкулов Ўш ва Жалолобод туманларида бўлиб барча чегара назорат пунктларини кўздан кечириб, Ўзбекистон, Тожикистон ва Хитой билан чегарадаги вазият билан яқиндан танишган эди.
“Касымкулов чегаранинг белгиланмаган бўлакларига алоҳида эътибор қаратди. Чегара хизмати раҳбари маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари билан учрашиб, пайдо бўлиши мумкин бўлган можароли вазиятларни ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилди”, — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва Қирғизистон вакилларидан ташкил топган делимитация ва демаркация комиссияси чегара можаросини самарали ҳал қилиш мақсадида чегасининг белгиланмаган қисмларини изчиллик билан ўрганмоқда.