ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Москвада Иосиф Сталиннинг набираси Евгений Жугашвили оламдан ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости тез тиббий ёрдам хизматидан олинган маълумот асосида.
80 ёшли Евгений Жугашвили нима сабабдан ўлганлиги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.
Евгений Жугашвили 1936 йилда Сталиннинг тўнғич ўғли Яков оиласида дунёга келган. Маълумоти бўйича — ҳарбий.
Қизиқарли маълумотлардан бири — Жугашвили бобосининг шаънини ҳимоя қилган ҳолда турли ОАВлар билан кўплаб маротаба судлашган. 2015 йилда эса "Менинг бобом — Сталин. У — авлиё!" деб номланган хотира китобини нашрдан чиқарган. Шунингдек, отаси, Яков Жугашвили ҳақида суратга олинган фильмда Сталин ролини ижро этган.
Яков Жугашвили, катта лейтенант-артиллериячи, 1941 йилнинг июлида асирга тушган ва 1943 йилнинг апрел ойида Заксенхаузендаги концлагерда ҳалок бўлган.