Москвадаги "Коломенская" метро бекатида портлаш содир бўлди

© Sputnik / Сергей Лысаков / Медиабанкка ўтишМосквада "Коломенская" метро бекатида газ баллони портлаши
Москвада Коломенская метро бекатида газ баллони портлаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Коломенская" метро бекати вестибюлида содир бўлган портлаш оқибатида олти киши жароҳатланди. Бекат жиддий зарар кўрмаган ва йўловчилар кириши учун очиқ.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Москвадаги "Коломенская" метро бекатида йўл остидан ўтиш жойида содир бўлган портлашда 6 киши жароҳатланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.  

Тергов қўмитаси хабарига кўра, бугун эрталаб соат 09:20да юз берган газ баллони портлаши оқибатида "Коломенская" метро бекатига кириш жойида барча ойналар синиб кетган.Олти киши жароҳатланган, улардан икки нафари касалхонага жойлаштирилган.

Портлаш пайвандлаш ишлари техник қоидаларга амал қилинмаган ҳолда олиб борилгани сабабли юз берган бўлиши мумкин. Метро бекати жиддий зарар кўрмаган. Айни дамда метро бекатининг жанубий вестибюли йўловчилар учун очиқ.

 

Янгиликлар лентаси
0