ФИФА рейтинги: Ўзбекистон жойида қолди, Россия пастга тушди

© Freshfocus / Медиабанкка ўтишФИФА логотипи
ФИФА логотипи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етакчилар учлиги ўзгармади, Россия терма жамоаси эса ўз тарихидаги энг ёмон натижани янгилади

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро футбол федерациясининг янги рейтингида 62-ўринни сақлаб қолди.

Етакчилар учлиги ўзгармади: Аргентина (1634 очко), иккинчи ўринга Бразилия кўтарилди (1544), Германия учинчи ўринга тушди (1433). Юқори ўнликка илгаригидай Чили, Бельгия, Колумбия, Франция, Португалия, Уругвай ва Испания терма жамоалари кирди.

Ўзбекистон термаси 563 очко билан 62-ўринда қолди.

​Осиё футбол конфедерацияси аъзолари орасида рейтингда Ўзбекистондан юқорида Эрон (29-ўрин, 814 очко), Жанубий Корея (37-ўрин, 699 очко), Япония (45-ўрин, 644 очко), Австралия (47-ўрин, 641 очко) ва Саудия Арабистони (54-, 605 очко) терма жамоалари турибди.

Россия терма жамоаси рейтингда пасайишда давом этди ва 55-ўриндан 56-ўринга тушиб, ўз тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичида гуруҳда Эрон ва Жанубий Кореядан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Янгиликлар лентаси
0