Атамбаев 24 декабрда Ўзбекистонга келади

© Sputnik / Табылды КадырбековАлмазбек Атамбаев
Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти икки томонлама муносабатлар доирасида илк марта Ўзбекистонга ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 24 декабр куни Ўзбекистонга ишчи ташрифини амалга оширади, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон президент девони раҳбари ўринбосари, ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаковга асосланиб.

Унинг сўзларига кўра, Атамбаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан тор ва кенг доирадаги музокаралар ўтказиш учун Самарқандга ташриф буюради.

"Менга маълум бўлишича, бу Ўзбекистон президентининг хорижий мамлакат раҳбари билан илк расмий учрашуви бўлади. Ташриф давомида кун тартибидаги барча масалалар муҳокама қилинади. Бундан ташқари, маълум бир протоколлар ҳам бор, улар ҳақида кейинроқ биласиз", — деди Исаков.

Унинг айтишича, Атамбаев Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиради.

Исаков 8 йил давомида Қирғизистон президенти икки томонлама муносабатлар доирасида илк марта Ўзбекистонга ташриф буюраётганини қўшиб қўйди. 

Янгиликлар лентаси
0