ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистондаги олийгоҳлар талабалари ва коллеж ҳамда лицей ўқувчилари эконом классдаги республика ичидаги рейсларга чипталарни 50% чегирма билан харид қилишлари мумкин. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Чегирмалар жорий йилнинг 28 декабридан 2017 йилнинг 10 январигача амал қилади.
19 Декабр 2016, 20:22
Мазкур чегирмалар президентнинг "Ўқувчилар ва талабаларнинг ҳар йилги қишки таътиллари тўғрисида"ги фармонига асосан ҳар йили берилади. Илгарироқ "Ўзбекистон темир йўллари" янги йил тарифлари ҳақида эълон қилганди.
Компания 28 декабрдан 10 январгача талаба ва ўқувчилар темир йўл чипталарини ярим баҳосига харид қилишлари мумкинлигини хабар қилган.