Россия чегарасини бузган аёлларга суд ҳукми ўқилди

© Sputnik / Егор ЕремоЧегара хизмати ишда
Чегара хизмати ишда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Омск вилоятида темирйўл ишчилари кийимида чегарадан ноқонуний ўтган Ўзбекистон фуқароларига суд ҳукми ўқилди.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Омск вилояти Исилкул тумани суди икки нафар Ўзбекистонлик аёл устидан Россия ЖКнинг 322 моддаси 3 бўлимига мувофиқ, ушюган гуруҳ таркибида давлат чегарасини кесиб ўтишда айблади.

Ўтган ёзда, Россияга кириш таъқиқланган, икки нафар Ўзбекистон фуқароси 36-ёшли Маликова Зилола ва 24-ёшли Арзикулова Саодат Россия ҳудудида ишга кириш  мақсадида давлат чегарасидан ўтишга қарор қилишади. Улар ушбу

Мигрантларни вақтинчалик сақлаш муассаси - Sputnik Ўзбекистон
Россияда "запрет"га тушганлар рўйхати қайта кўриб чиқилади
мақсадда 2016 йилнинг 24 августида Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрига етиб келиб келишади. Пул эвазига Маликованинг Қозоғистондаги таниши уларга чегарани ноқонуний кесиб ўтишда ёрдам беришга рози бўлади. У кейинги куни аёлларни темирйўл депосига олиб бориб уларга темирйўл ишчиларининг махсус кийимини беради.

Аёллар темирйўл ишчилари кийимида Қозоғистондан Россияга келаётган юк поездига чиқиб олишади. Фуқаролар чегара назоратидан ўтмасдан 26 август куни Россиянинг Омск шаҳрига етиб келишади. Шу куннинг ўзида улар Омскда Россия ФХХсининг Чегара хизмати томонидан қўлга олинади.

Амалга оширилган жиноятлар бўйича Арзикулова тўлиқ, Маликова қисман ўз айбларини бўйнига олишди. Суд Арзикулова Садоқатни 6 ой, Маликова Зилолани — 7 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазосини берди. Жазо ахлоқ тўғрилаш умумий колониясида ўталади.

Эслатиб ўтамиз, Россияга кириш таъқиқланган ёки Россиядан депорт қилинган чет эл фуқаролари яна Россия ҳудудига қайтиб келишса уриниб, чегарадан ноқонуний ўтса — ушбу ҳолат жиноий жавобгарликка тортилади ва қоидабузарларга 3 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0