ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси газ баллонининг портлаши натижасида олти кишидан иборат оила касалхонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон нашри.
Хабарда айтилишича, ҳодиса натижасида эр-хотин, уларнинг уч нафар қизлари ҳамда оиланинг кекса қариндоши жароҳатланган ва улар зудлик билан шифохонага олиб келинган.
Спутник Қирғизистон хабарига кўра, 34 яшар оила бошлиғи танасининг 20 фоизи куйган; 28 яшар аёл — 50-52%, 10 яшар қизалоқлар — 4-8%; етти яшар қизалоқнинг битта қулоғи тўлиқ ҳамда қўл терисининг 2-3%и; 62 яшар қариндошларининг эса — танасининг 6-8 фоизи куйган.
Газ баллонининг портлашига нима сабаб бўлгани айни вақтда номаълум.