ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин қурбон бўлган Россия элчиси яқинларига ҳамдардлик билдирди, РИА Новости хабарига асосан.
Фожеадан кейин Режеп Тоййиб Эрдўғон ва Владимир Путинга орасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Унда Туркия раҳбари бўлиб ўтган воқеа юзасидан қандай ишлар амалга оширилаётганини хабар қилди.
Ўз навбатида, Владимир Путин ушбу мамлакатда Россия дипломатик ваколатхонаси хавфсизлигини таъминлашни сўради ва ушбу терактга жавобан — террорчиликка қарши кураш янада кучлироқ курашиш кераклигини айтди. Шунингдек, Путин Анқарадаги қотиллик, бу – икки мамлакат орасидаги яхши муносабатларни бузишга бўлган ҳаракат деб атади.
Россия президенти Андрей Карловнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Анқарада Россия элчиси Андрей Карлов Санъат галереясида кўргазма очилиш вақти, қўриқчи кийимидаги террорчи томонидан отиб ўлдирилган эди.
Туркия ҳукумати хабарига кўра, собиқ полиция ходими бўлган террорчи аллақачон йўқ қилинган, унинг онаси ва икки опаси тергов қилинмоқда. Жиноят сабаблари ҳар томонлама ўрганилмоқда.
Андрей Карлов ҳақида қисқача маълумот
1976 йилда МГИМОнинг Халқаро Иқтисодий алоқалар факультетини тугатган;
1992 йилда Россия ТИВи ҳузуридаги Диполматик академияни якунлаган, инглиз ва корейс тилларини билади;
1976 – 2008 йиллар давомида ТИВ Марказий аппаратининг чет элардаги турли ваколатхоналарида ишлаб келган;
2001 – 2006 йилларда Россиянинг Корея Халқ-Демократик Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавоимида ишлаган;
2007 – 2009 йилларда Россия ТИВи Консуллик департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган;
2009 – 2013 йилларда Россия ТИВи Консуллик департаменти директори;
2013 – 2016 Россиянинг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келган.
2016 йилнинг 19 декабрида – Анқарада суиқасд оқибатида қурбон бўлди.