Иркутскда "Дўлона" суюқлиги ичиб 52 киши қурбон бўлди

© Владимир Смирнов / Медиабанкка ўтишИркутскда оммавий заҳарланиш
Иркутскда оммавий заҳарланиш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иркутск Соғлиқни сақлаш бўлими хабарига кўра, "Дўлона" номли суюқлик ичиш оқибатида яна тўрт киши қурбон бўлган. Икки кун ичида заҳарланиб вафот этганлар сони 52 кишига етди.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Иркутск вилояти Соғлиқни сақлаш вазири Олег Ярошенко хабарига кўра, "Дўлона" суюқлигидан заҳарланиб вафот этганлар сони 52 кишига етган.

Вазир айтишига қараганда, 24 киши уйида вафот этган, 28 киши касалхоналарда вафот этган. Ундан ташқари 77 киши жабр кўрган.

Шифокорлар хабарига кўра, жабрланганларининг аксарияти касалхонага кома ҳолатида олиб келинган, ушбу суюқлик истеъмол қилинганидан кейин заҳарланишга қадар 1 соатдан 24 соатгача вақт ўтар экан. Ушбу вақт кам ёки кўп бўлиши ичилган ичимлик миқдори ва ичувчининг организмига боғлиқ экан.

Хабарларга кўра, заҳарланганларнинг аксарияти Ново-Ленино микрорайионида яшаган.  Ҳуқуқни сақлаш органлари айнан ушбу туман ҳудудида "Дўлона" қўлбола  суюқлиги тайёрловчи цех борлигини аниқлашган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба-якшанба кунлари Иркутск туманларидан бирида метил спирти истеъмол қилиш натижасида оммавий заҳарланиш ҳолати юз берган эди. Қурбон бўлганлар хотирасига вилоятда мотам эълон қилинган.

Метил спирти — энг оддий бир атомли спирт бўлиб, у кимёвий йўл билан ишлаб чиқарилади. Метил спиртининг ҳиди этил спиртига ўхшаш бўлсада, инсон организми учун ўта заҳарли маҳсулот ҳисобланади. Метил спирти кимё саноатида, турли бўёқлар, формалин, формалдегид моддалари, автомобиллар учун антифриз ва музламайдиган ойна ювиш суви каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати 2016 йилнинг 13 июнидан бошлаб, мамлакатда ичкиликбозликни камайтириш мақсадида, энг арзон ароқ нархини 190 сўм миқдорида белгилаган эди. Шундан кейин айрим ҳудудларда турли суррогат ёки сунъий спиртли ичимликлар ичиш, одеколон, лосьон ва бошқа ичишга мўлжалланмаган суюқликлар ичиш ҳолатлари кўпайгани сезилмоқда.

Баъзи ҳолларда айрим фармацевтика корхоналари атайлаб спиртли дамламалар ишлаб чиқариб, уларни аптекада, дори сифатида сотмоқда. Алкогол кўп истеъмол қилувчи кишилар ушбу арзон "ароқ ўрнини босувчи" маҳсулотларни яхши билишади, албатта. Улар кўчаларда, атайлаб, кенг реклама қилинади.

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишМассовое отравление суррогатным алкоголем в Иркутске
Массовое отравление суррогатным алкоголем в Иркутске - Sputnik Ўзбекистон
Массовое отравление суррогатным алкоголем в Иркутске
Янгиликлар лентаси
0