ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Берлин марказида содир бўлган терактда, Афғонистон фуқароси томонидан бошқарилган юк машинаси, Рождество байрамига тўпланган одамларни босиб кетган.
Фожеа Берлиннинг Курфюрстендамм кўчасида содир бўлган. Юк машинаси одамлар устига чиқиб кетиши оқибатида 12 киши қурбон бўлган, 48 киши жароҳатланган. Полиция, ушбу фожеани теракт деб эълон қилишга шошилмаяпти. Ҳозирча улар воқеа тафсилотларини ўрганишмоқда.
Фожеа айбдори – юк машинаси ҳайдовчиси, воқеа содир бўлган жойдан қочиб кетган. Полиция маълумотига кўра у Афғонистон ёки Покистон фуқароси бўлган. Юк машинаси кабинасида бўлган яна бир киши, Польша фуқароси – қурбон бўлган.
Polska Wyborcza нашри хабарига кўра, юк машинаси ПОльшанинг логистика компаниясига қарашли бўлган. Унинг ҳайдовчиси 18 декабр соат 16:00 дан бери алоқага чиқмаган экан. Полиция гумон қилишига қараганда – юк машинаси ўғирланган бўлган.
10:15. Берлин полицияси ушбу фожеа теракт бўлганини тасдиқлади. Энг сўнгги хабарларга кўра, номаълум ҳайдовчи юк машинасини атайлаб одамлар устига ҳайдаган экан.