Мирзиёев президент сифатида илк қонунга имзо чекди

© ИА "Жахон"Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонун 13 декабр куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида қабул қилинган эди

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабр куни "Прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги қонунни имзолади, деб хабар беради маҳаллий ОАВ.

Мазкур қонун Мирзиёев ўз лавозимига киришгандан сўнг имзолаган биринчи ҳужжат ҳисобланади.

Ўзбекистонда прокуратура органлари касб байрами белгиланади

Қонун 13 декабр куни Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида қабул қилинган эди.

1992 йил 8 январ куни "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони қабул қилинган.

Қонунга кўра, "Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони қабул қилинган сана — 8 январ Прокуратура органлари ходимлари куни деб белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0