ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Люксембургда бўлиб ўтган LUXEMBOURG CUP-2016 бадиий гимнастика бўйича халқаро турнирда 26 мамлкатдан 200 гинастикачи иштирок этди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Гимнастика федерацияси.
Лола Закирова ўсмирлар орасида икки гардиш (обруч) ёрдамида бажариладиган машғулотларда 15,13 балл тўплади, тўп билан бажариладиган машқларда эса — 15,4 балл натижа билан бронза медали соҳиби бўлди.
Татьяна Ким эса, "Мисс Артистизм" унвони ва бронза медали соҳиби бўлди ва гардиш билан бажариладиган машқларда 16,60 балл, чўқмор (булава) билан бажариладиган машқларда эса — 17,4 балл тўплади.
Мусобақада қатнашган Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларуссия, Белгия, Великобритания, Германия, Грузия, Миср, Исроил, Ирландия, Италия, Қозоғистон, Кипр, Қирғизистон, Латвия, Литва, Люксембург, Молдавия, Нидерланд, Россия, Словакия, Словения, Украина, Франция ва Эстониялик ёш спортчилар орасида рақобат жуда кучли бўлди.
Лекин, шунга қарамасдан Ўзбекистонлик спортчилар диққатини жам қилиб, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ўзбекистонлик гимнастикачилар Германияда бўлиб ўтган очиқ халқаро турнирдан 10та медал билан қайтишган эди.