Мен болаликдан узоқда кўринган, поезд ёки автомобил ойнасидан бир лаҳзага кўз олдимдан ўтган болалар билан қўл силкитиб кўришишни яхши кўрар эдим. Мен қўл силкитганимда, болакайлар ҳам албатта хурсанд бўлиб менга жавобан қўл силкитишар ва бундан мен жудаям бахтиёр бўлар эдим. Ўша вақтларда катталарга қўл силкитишга журат қилмасдим, чунки улар "катталар" эдида.
Ўшандан бери бир неча ўн йиллар ўтган бўлсада, мен ҳалигача қўл силкитишни яхши кўраман. Энди мен барчага қўл силкитаман: мактаб ўқувчиларию талабаларга, бозордаги сотувчиларига, дарвоза олдида ўтирган қарияларга, юк машиналари ҳайдовчиларига, умуман ҳаммага. Албатта, мен уларни танимайман, улар яхши одамми ёки ёмон одамлигини ҳам биламайман, лекин аксарият ҳолларда мен қўл силкитишимга улар ҳам жавобан қўл силкитиди ва бир лаҳзага бўлсада — барчамиз бахтиёр бўламиз.
Бугун сизларга Ўзбекистоннинг турли бурчакларида олинган мана шундай бахтиёр суръатларимни тақдим этаман. Уларни томша қилиб, биргина қўл силкитиш барчани, худди болаликдагидек бахтиёр қилишига амин бўлишингиз мумкин.
Ҳаммангизга салом!
MyTashkent.uz саҳифаси материалари асосида тайёрланди.