Никулиндан имтиҳон олган нуфузли театр олий ўқув юртлари домлалари унга бир овоздан – бу ёш йигитнинг юз тузилиши кинога тўғри келмайди, у ҳеч қачон кинога туша олмайди деган қарорга келишган.
Режиссер Леонид Гайдай уни Никулиннинг ғамгин кўзлари ва ўзи ўта жиддий бўла туриб бошқаларни кулдириши ҳайратга солганлигини тан олган эди.
Никулин дастлабки чиқишларида Москва циркида актер Михаил Шуйдин билан бирга саҳнага чиққан эди. Циркда Юрий Никулин доимо томшабинларнинг севимли қаҳрамони эди. Никулин Совет Иттифоқида ўта машҳур комик “Қалам”нинг (Карандаш) шогирди эди.
Никулинга энг катта шуҳрат келтирган асарлар бу – Леонид Гайдайнинг уч безори ҳақидаги “Ы” операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари” қисқа метражли фильмлари бўлди. “Кавказ асираси” кинокомедияси эса актерни янада машҳур қилди. “Бриллиант қўл” фильми сценарийси эса — атайлаб Никулин учун ёзилган эди, чунки унинг қаҳрамони ҳаётда айнан Никулинниг ўзига ўхшаган бироз соддадил ва лекин кўнгилчан эди.
Никулин нафақат комик ролларни ижро этган. Ўз ижоди давомида Никулин “Мухтар”, “Урушсиз 20 кун” кинофильмларида жиддий трагик ролларни ҳам ижро этган.
Ролан Быковнинг «Чучело» (Тасқара) фильмида Никулин ўз актерлик маҳоратини бутунлай бошқа томонидан намойиш қилади. Ушбу фильмда Никулин шаҳардан қишлоқ мактабига ўқишга келган Лена (Кристина Орбакайте) исмли қизчанинг бобоси ролини ижро этади.
2000 йилда Никулин 50 йилдан ортиқ ишлаган Москва цирки биноси ёнида меъмор Рукавишников ижодига мансуб Никулин ҳайкали пайдо бўлади. Унда Никулин “Кавказ асираси” фильмида суратга тушган усти очиқ автомобил ёнида тасвирланган.