Трампдан ваъда: чет давлатларни эмас, ўз давлатимизни қайтадан қурамиз

© Sputnik / Никита Шохов / Медиабанкка ўтишАҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп Америка ташқи сиёсати йўналишини тамомила ўзгартирмоқчи

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Дональд Трамп бераётган ваъдага кўра, унинг маъмурияти ҳукумат тепасига келиши билан, АҚШ ташқи сиёсатда янги йўналиш олади.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп АҚШ Давлат котиблигига Рекс Тиллерсонни тайинлади
"Бизнинг ташқи сиёсатимиз янгича йўналишга муҳтож", — деб айтган Трамп Орландода ўз тарафдорлари қаршисида чиқиш қилар экан.

Трамп, шунингдек, "чет эл давлатларини қайта қургандан кўра, ўз мамлакатимизни қайта қурамиз", дея таъкидлаган.

"Биз узоқ вақтгача бир мамлакатдан иккинчисига масъулиятсиз бостириб киришларни амалга оширдик, у давлатлар ҳақида сизларнинг кўпчилигингиз эшитмагансиз ҳам, бу ақлсизлик ва бу барҳам топиши керак! Трамп маъмурияти энг аввало АҚШ миллий манфаатлари ҳақида қайғуради", — дея таъкидлаган Трапм.

Эслатиб ўтамиз, Трамп 8 ноябр куни бўлиб ўтган сайловларда АҚШ президенти этиб сайланган эди. У 20 январ куни қасамёд қабул қилгач, ўз президентлик ваколатларини қабул қилиб олади.

Янгиликлар лентаси
0