ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Электрон лицензиялаш портали тест режимида ишга туширилди, дея хабар қилди "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш расмий сатида.
Портал ёрдамида Ўзбекистон тадбиркорлари: транспорт; савдо фаолияти; архитектура ва қурилиш; банклар, суғурта, қимматбаҳо қоғозлар, микрокредитлаш; ломбардлар, лотереяларни ташкил қилиш; маданият, ноширлик фаолияти, реклама; ахборот технологиялари, криптоҳимоя, ЭҲМ учун дастурлар ва фонограммалар; қимматбаҳо металлар ва қиматбаҳо тошларнинг айланиши; божхона фаолияти;нефть ва газ мажмуаси, табиий ресурслардан фойдаланиш; тиббий фаолият, фармацевтика, ветеринария; хавфли товарлар ва буюмларнинг айланиши; аудит, баҳолаш ва адвокатлик фаолияти; таълим, спорт ва туризм ва бошқа йўналишларда лицензиялар ва рухсатномаларни расмийлаштириши мумкин.
Порталнинг даъвогарлар ва лицензияловчи органлар ўртасидаги алоқалар самарадорлигини ошириш, лицензиялаш тўғрисидаги маълумотларнинг янада очиқлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Фойдаланувчиларга электрон ресурсни синовдан ўтказиш ҳамда таклиф ва мулоҳазаларни Facebook саҳифасига юбориш таклиф этилмоқда.