Камилов Буюк Британия ТИВ раҳбари ўринбосарини қабул қилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишАбдулазиз Камилов
Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дункан билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда билдирилишича, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг барча йўналишлари бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қизиқиш билдирилди ҳамда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Буюк Британия элчиси Кристофер Аллан иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0