Москвага машинада кириш пулли бўлиши мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМосквадаги ҳалқа йўли
Москвадаги ҳалқа йўли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонун лойиҳасида сутканинг маълум бир вақтларида ҳаракатланиш ва шаҳарга киришни чеклаш ҳамда Москвага киришни пулли қилиш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Давлат думаси ҳудудий ва маҳаллий ҳокимиятларга шаҳарнинг маълум бир ҳудудларига киришни пулли қилиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Қонун лойиҳасига кўра, хусусан, ҳудудий ва маҳаллий ҳокимиятлар йўлдаги ҳаракат самарадорлигини ошириш учун тўлов ундириш орқали транспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинча чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга бўлади. ОАВ экспертлари шу тарзда сутканинг маълум бир вақти ёки маълум бир кунларда Москвага кириш пулли бўлиши мумкинлигини айтишмоқда, деб ёзади РИА Новости.

Умуман олганда, ҳукуматнинг фикрича, Россияда йўл ҳаракатини ташкиллаштириш бўйича базавий қонун лойиҳаси йўллардаги ҳаракат самарадорлигини ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга хизмат қилиши лозим.

"Қонун лойиҳаси йўлларда транспорт ва пиёдалар оқимининг узлуксиз ҳаракатини таъминлаш учун ҳуқуқий асос яратади ҳамда ҳаракатланиш вақтида харажатларни камайтиришга олиб келади. Шу мақсадда йўл ҳаракатига мувофиқ келадиган асосий кўрсаткичлар ҳисоблаб чиқилмоқда, йўлларда объект ва қурилмаларни жойлаштириш шартлари аниқланмоқда, вақтинчалик ҳаракатни чеклаш ёки транспорт воситалари ҳаракатини тўхтатиш бўйича қўшимча талаблар ишлаб чиқилмоқда", — дейилади комитет хулосасида.

Транспорт оқимини камайтириш учун шаҳар марказига киришни пулли қилиш халқаро амалиётда кенг қўлланилади.

Мазкур усул Лондон, Сингапур, Сан-Франциско, Милан, Стокгольм каби йирик шаҳарлар ҳамда Тронхейм (Норвегия), Дарем (Британия), Рига (Латвия), Валетта (Мальта) каби кичик шаҳарларда муваффақиятли қўлланилмоқда. 

Гонконгда 1985 йилда шаҳар парламентида овоз бериш натижаларига кўра мазкур усулни қўллашдан воз кечилган. Эдинбургда икки йиллик амалиётдан сўнг (2003-2005 йиллар) шаҳарга пул тўлаб кириш бекор қилинган. Айрим мамлакатларда (Германия ва Франция) шаҳарга машиналар киришини чеклаш учун автотураргоҳлар сони камайтириб борилади ҳамда улардан фойдаланганлик учун тўлов миқдори ошиб боради.

Бошқа мамлакатлар (Австралия, Дания) эса автомобилларга ҳар бир километр йўл босгани учун ягона солиқ тўловини жорий этган.

Янгиликлар лентаси
0