Ҳайдовчининг пулини тортиб олган зўравонлар ушланди

© СтрингерМилиция ходими
Милиция ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайдовчини қўрқитиш йўли билан пул талаб қилган икки шахс қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБга Самарқанд шаҳрида яшовчи 30 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, икки номаълум шахс ундан пул талаб қилишганини маълум қилди.

Жабрланувчи автомашиналар тураржойида ўзига қарашли юк машинасида дам олиб ўтирганида, икки номаълум шахс унинг ёнига келишади ва куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб пул талаб қилишади. Ҳар икки талончи маст ҳолатда бўлишган.

Ички ишлар ходимларининг тезкор тергов-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчилар қўлга олинди ва содир этилган талончилик тўлиқ фош этилди. Улар Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаролар эканлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0