Беларуснинг етакчи кондитер корхонаси "Ангрен"га қизиқмоқда

© Sputnik / Анар Мовсумов / Медиабанкка ўтишКондитер фабрикаси
Кондитер фабрикаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида фабрика вакиллари "Ангрен шакар" хорижий корхонаси фаолияти билан танишдилар

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Беларус кондитер бозорининг етакчиси – йилига 200 номдан ортиқ 25 минг тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарувчи "Коммунарка" фабрикаси "Ангрен" ЭИЗда бизнес юритишга қизиқмоқда, деб хабар берилади "Ангрен" эркин иқтисодий зонаси сайтида.

Ташриф давомида фабрика вакиллари "Ангрен шакар" хорижий корхонаси фаолияти ҳамда бу ерда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

"Коммунарка" фабрикаси Беларусдаги энг йирик кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. У "Белгоспищепром" давлат озиқ-овқат саноати концерни таркибига киради.

Янгиликлар лентаси
0