ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Тошкентнинг бир неча автобус бекатларида ахборот экранлари пайдо бўлди. Уларда нафақат автобуслар етиб келиш аниқ вақти, балким об ҳаво ва валюталар нархи ҳам кўрсатилиши мумкин, деб хабар қилмоқда uz24.uz
Бундай экранлар Тараққиёт кўчасидаги 6 роддом олдидаги, Шахрисабз кўчасидаги собиқ “Болалар дунёси” магазини олдидаги, Шота Руставели кўчасидаги Grand Mir Hotel меҳмонхонаси олдидаги ҳамда Буюк Ипак Йўли кўчасидаги "Чимён" магазини олдидаги бекатларда жойлашган, — деб хабар қилмоқда "Тошшахартрансхизмат" АЖ.
Бекатларда ўрнатилган мониторларда соат 06:00 дан 23:00гача автобуслар ҳаракатланиш жадвали, валюталар курси ва пойтахтдаги об-ҳаво маълумоти кўрсатиб турилади.
"Тошшахартрансхизмат" АЖ 2017 йилнинг охирига қадар ушбу каби мониторларни Тошкент шаҳрининг барча автобус бекатларида ўрнатишни режалаштирган.